Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

IFCнинг иқлим молияси бўйича тренинги ўз ишини бошлади

22.04.2026
72

Тошкент шаҳрида Халқаро молия корпорацияси (IFC) нинг Ўзбекистондаги дастури томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) билан ҳамкорликда ташкил этилган иқлим молиясига бағишланган уч кунлик тренинг ўз ишини бошлади.

Мазкур тадбир Марказий Осиё давлатлари банкларининг «яшил», ижтимоий ва барқарор облигациялар (GSS), шунингдек барқарор ривожланиш кўрсаткичларига боғланган облигациялар (SLB) чиқариш соҳасидаги салоҳиятини оширишга қаратилган.

Тренингнинг очилиш маросимида Агентликнинг капитал бозорини ривожлантириш департаменти бошлиғи Худайбердиев Саибжан Махсудович таъкидлади:

"Барқарор молиялаштириш инструментларини ривожлантириш капитал бозорини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Халқаро стандартлар ва амалиётларни жорий этиш узоқ муддатли инвестицияларни жалб қилишга ҳамда инвесторлар ишончини оширишга хизмат қилади.
(…) Бугунги кунда “яшил” корпоратив облигацияларни чиқариш учун норматив база яратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасидаги илк расмий “яшил” облигациялар чиқарилиши Компания по рефинансированию ипотеки Узбекистана томонидан амалга оширилди ва белгиланган тартибда Агентлик томонидан рўйхатдан ўтказилди".

Тренинг дастури доирасида қуйидаги йўналишлар кўриб чиқилмоқда:

- барқарор облигациялар бозори ва халқаро стандартлар (ICMA);

- лойиҳаларни танлаш ва баҳолаш, маблағларни бошқариш, ҳисобдорлик ҳамда ташқи баҳолаш (SPO);

- облигацияларни тузиш, жойлаштириш ва инвесторлар билан ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари.

Тадбирда, шунингдек, халқаро инвесторлар нуқтаи назари ва эмитентлар тажрибаси тақдим этилмоқда, бу эса барқарор молиялаштириш соҳасида илғор амалиётлар алмашинувига хизмат қилади.