logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

15.07.2022
1130

Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) томонидан крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахсларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида фаолияти такомиллаштирилмоқда.

Хусусан, Агентлик томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиниши таъминланмоқда.

Жумладан, ФАТФ 15 Тавсиянинг талабларига кўра, жиноятчилар ёки уларнинг шериклари томонидан виртуал активлар хизмати провайдерларнинг (Ўзбекистон Республикасида бу крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахслар) бошқарилишига ва анча ёки назорат қилувчи улушидан бенефициар эгалик қилишга тўсқинлик қилувчи норматив-ҳуқуқий ёки тартибга солиш зарур чораларни кўриш мажбурияти белгиланган.

Мазкур чекловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Фармони билан киритилган.

Шу боис, Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (рўйх. рақ. 3309-2-сон, 13.07.2022 й.) қуйидагиларни инобатга олувчи ўзгартиришлар тайёрланди ва киритилди:

– крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахсларнинг бошқаруви ва устав жамғармасида иштироки бўйича чекловлар;

– амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш.

Агентлик томонидан крипто-активларни қонунга хилоф мақсадларида фойдаланишнинг таваккалчиликларини минималлаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.