Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “FINANCE INVEST BROK” МЧЖни капитал бозори соҳасидаги “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.
Тартибга солиш қумдони доирасида “FINANCE INVEST BROK” МЧЖ хорижий валютада ифодаланган облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш билан боғлиқ операциялар бўйича инвестиция воситачиси сифатида фаолият юритишни режалаштирмоқда.