logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“EUROASIA INSURANCE” АЖ ҚКга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди ва лицензияси амал қилиши тўхтатилди

17.10.2024
1277

“EUROASIA INSURANCE” АЖ ҚКнинг молиявий ҳисоботларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, натижада 45,0 млн.сўм миқдорида жарима солинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47 ва 48-моддалари, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 41-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “EUROASIA INSURANCE” АЖ ҚКга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 30 июндаги 031333-сонли лицензия 2024 йил 17 октябрь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.

“EUROASIA INSURANCE” АЖ ҚК лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.

“EUROASIA INSURANCE” АЖ ҚК илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.