logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш истиқболларига бағишланган тренинг

17.01.2025
146

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида таркибий бўлинмалар ходимлари учун “Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида ўқув тренинги ташкил этилди. Тренингни “Uzum Market“ компанияси мерчантларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Диёр Озодов олиб борди.

Спикер электрон тижоратнинг афзалликлари, унинг тадбиркорликни ривожлантиришдаги ўрни, логистика инфратузилмасини яратиш, рақамли сервисларни такомиллаштириш, шунингдек Ўзбекистонда электрон тижорат бозорини ривожланиши истиқболлари ҳақида маруза қилди.

Ўзбекистонда электрон тижорат бозоридаги жорий тенденциялар, унинг ўсиш истиқболлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес ривожланишига таъсири таҳлилига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар тақдим этилган материалнинг амалий аҳамиятини таъкидладилар ва олинган билимларни ўз касбий фаолиятида қўллашга тайёр эканликларини билдирдилар.