Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг “Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи давлат рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами 3631, 2025 йил 18 июнь).
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 885-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Низом билан электрон тижорат доирасида курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш, соҳада ягона ҳуқуқий меъёрларни жорий этиш, етказиб бериш хизмати занжирида иштирок этадиган курьерлик хизмати оператори ва курьерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш ҳамда товарлар, жумладан озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолчиларга тезкор ва хавфсиз етказиб бериш тартиби ва талаблари белгилаб қўйилмоқда.
Низом электрон тижорат иштирокчилари – сотувчилар, харидорлар, электрон тижорат операторлари, етказиб бериш хизмати операторлари ва курьерлар ўртасидаги муносабатлар шаффофлашувига, хавфсиз, сифатли ва стандартларга мувофиқ етказиб бериш тизимини йўлга қўйишга ҳамда электрон тижоратда етказиб бериш хизматларини кўрсатишни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган.
Идоравий мансуб ташкилотлар