Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Давлат харидлари ва электрон тендерлар бўйича мастер-класс

16.07.2026
100

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида ёшлар учун давлат харидларида иштирок этиш, электрон тендер ва савдо-сотиқ платформаларидан фойдаланиш бўйича мастер-класс ташкил этилди.

Мастер-класс давомида иштирокчиларга давлат харидлари тизимининг асосий тамойиллари, электрон тендерларда иштирок этиш тартиби ҳамда электрон савдо-сотиқ платформаларидан самарали фойдаланиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, давлат харидлари соҳасидаги амалдаги тартиб-таомиллар ва электрон платформалар орқали иштирок этиш босқичлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Машғулотнинг амалий қисмида иштирокчилар электрон савдо платформалари орқали тендер жараёнларида иштирок этиш механизмлари билан таништирилди, электрон ҳужжатларни расмийлаштириш, таклиф тайёрлаш ва юбориш тартиби бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, электрон тендерларда иштирок этиш бўйича амалий тавсиялар ва кўникмаларга эга бўлдилар. Мастер-класс интерактив мулоқот шаклида ўтказилиб, иштирокчилар билан фикр алмашилди.

Бундай тадбирлар ёшларнинг давлат харидлари тизимидаги имкониятлар ҳақидаги билимларини ошириш, уларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятида замонавий электрон платформалардан самарали фойдаланишини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.