Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Crypto Week Uzbekistan 2024

08.05.2024
3972

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, PraeLegal Uzbekistan ва Heemera компаниялари ҳамкорлигида 2024 йил 3-6-июнь кунлари “Crypto Week Uzbekistan 2024” ҳафталиги бўлиб ўтади.

Ҳар йили ўтказиладиган Crypto Week Uzbekistan давлат идоралари, академик доиралар, бизнес вакиллари, экспертлар, крипто- ва блокчейн саноати фаолларини бирлаштиради.

Crypto Week ҳафталиги доирасида иштирокчилар чуқур мунозаралар, маҳорат дарслари, инновацион лойиҳалар, крипто-соҳанинг манфаатдор томонлари билан алоқа ўрнатиш, етакчи крипто-компанияларнинг эксклюзив тақдимотларидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу ҳафталик тадбиркорлар, инвесторлар, ишлаб чиқувчилар учун бирлашиш, билим алмашиш ва крипто-активлар ва блокчейннинг чексиз имкониятларини ўрганиш учун ўзига хос платформа бўлиб хизмат қилади.

Қўшимча маълумот учун: https://cryptoweek.uz.