logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Cитибанк халқаро банки вакиллари билан учрашув

07.12.2023
1540

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида йирик халқаро банк – Cитибанк (Нью-Йорк, АҚШ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак, “Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси” МЧЖ бош директори Отабек Назиров, “Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси” АЖ бош директори Рашид Усмонов, “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ бошқаруви раиси Шерали Абдужабборов, “Тошкент” Республика фонд биржаси” АЖ бошқаруви раиси Георгий Паресишвили ҳамда Ситибанкнинг эмитент хизматлари бўйича бошқарувчи директори Эйден Дагг, глобал депозитарий рисклар бўйича директор Михаил Клочков ва корпоратив банк фаолияти бўйича директор Жейсон Зулло иштирок этдилар.

Кун тартибида глобал депозитар тилхатлари (GDR) ва глобал депозитар ноталарини (GDN) муомалага чиқариш йўли билан хорижий инвестицияларни жалб этиш, Ўзбекистон компанияларининг халқаро IPOга чиқиши, халқаро инвесторларнинг Ўзбекистондаги корпоратив облигациялар бозорига қизиқишини ошириш ва бошқа масалалар бўлди.

Cитибанк вакиллари Агентлик томонидан Regulation.gov.uz. сайтида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган тартибга солувчи қумдон тўғрисидаги низом лойиҳаси бўйича ижобий фикр билдириб, уни такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларида тўхталиб ўтдилар.

Томонлар Ўзбекистон капитал бозорига хорижий инвесторларни янада жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, Cитибанкнинг Марказий банкда валюта ҳисоб рақамларини, шунингдек, Валюта биржаси ва Марказий депозитарийда қимматли қоғозлар ҳисобварақларини очиш юзасидан фикр алмашдилар.