logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

БМТТДнинг “ Solvency II директивасига кириш” тренинги

29.10.2024
415

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик), БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Суғурта бозори профессионал иштирокчилари ассоциацияси билан ҳамкорликда суғурта сектори мутахассислари учун “ Solvency II директивасига кириш” номли икки кунлик тренинг ўз ишини бошлади. 

Тренингнинг асосий мақсади ҳукумат ва суғурта ташкилотлари даражасида Ўзбекистон суғурта бозори иштирокчиларининг Solvency II директивасини тушуниш асосида институционал тизим, жараёнлар ва бошқарувни мустаҳкамлашдан иборат. Тренингнинг мақсади суғурта соҳасининг Solvency II директивасига мувофиқлигини тушуниш ва янада ривожлантириш қобилиятини оширишдир.

Тренингни Европа Иттифоқида суғурта бозорини тартибга солиш бўйича катта тажрибага эга ва Европа Иттифоқи суғуртачилари учун тўлов қобилияти талабларини ишлаб чиқувчилардан бири профессор Карел Ван Хулле олиб бормоқда.

Тренинг дастури суғурталовчиларни тартибга солиш ва назорат қилишнинг муҳим жиҳатларини, ўз рискларини баҳолаш, тўлов қобилияти, устав капитали масалаларини ва бошқаларни ўз ичига олади.

Тренингда суғурта ташкилотлари, Агентлик, Суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси ва хусусий секторнинг 40 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Маълумот учун: Тренинг Германия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган БМТТДнинг “Ўзбекистонда суғурта рискларини молиялаштириш механизми (IRFF)” глобал лойиҳаси доирасида қўллаб-қувватланган бўлиб, унинг асосий мақсади лойиҳа иштирокчи-давлатларида суғурта бозорини ривожлантиришда қўллаб-қувватлаш, шу жумладан суғурта полисини мамлакатни иқтисодий ривожлантириш дастурига интеграциялаш, инклюзив суғуртани ривожлантириш, суверен рискларни, табиий офатлар таваккалчилигини молиялаштириш, суғурта соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш ва бошқалар.