Янгиликлар
БМТТДнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган доимий координатори билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланган Акико Фудзии ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистонда капитал бозори ва суғурта секторини ривожлантириш бўйича ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар.
В. Пак БМТТДга Ўзбекистон молия бозорларини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда фаол қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди ҳамда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва қўшма ташаббусларни ривожлантириш имкониятларига тўхталиб ўтди.
Акико Фудзии БМТТД Агентлик билан ҳамкорликни давом эттиришга, жумладан, ходимларнинг малакасини оширишда кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади. Шу билан бирга, у Ўзбекистон Республикасининг илғор тажрибасини оммалаштиришда БМТТД имкониятларидан фойдаланишни таклиф қилди.