Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Тошкентда Ўзбекистон миллий домени .UZ нинг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган Blockchain Hackathon 2025 – мамлакатдаги энг йирик технологик мусобақа бўлиб ўтди.
Тадбир Ягона интегратор UZINFOCOM томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги кўмагида ташкил этилди.
Хакатонда блокчейн технологиялари ихлосмандлари, дастурчилар ва таҳлилчилар –Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 15 та жамоа иштирок этди. Улар нафақат техник билимларини, балки жамиятга ҳақиқий фойда келтирадиган ечимлар яратиш қобилиятини ҳам намойиш этишлари керак эди.
Дастур менторлар билан маслаҳатлашувлар, прототиплаш босқичи, интенсив дастурлаш ва якунда эксперт ҳакамлар ҳайъати олдида тақдимотларни ўз ичига олди.
Хакатоннинг асосий йўналишларидан таълим, соғлиқни сақлаш, бизнес (финтех), коррупцияга қарши кураш, экология, крипто-активлар, суғурта мавзулари ўрин олди.
Лойиҳалар қуйидаги мезонлар асосида баҳолади:
Хакатон иштирокчиларга нафақат йирик мукофот учун кураш, балки янги профессионал алоқалар ўрнатиш, экспертлардан қимматли маслаҳатлар олиш имконини бериб, келажак стартаплар ва технологик ечимлар учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилди.
Идоравий мансуб ташкилотлар