Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47 моддаси ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 41-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг қарорига асосан, “INSURANCE BROKER CONSULTING” МЧЖ ва “ALTAIR INSURANCE BROKER” МЧЖ суғурта брокерларига суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган тегишли лицензиялар 2026 йил 28 апрелдан бошлаб ўн кун муддатга тўхтатилди.
Идоравий мансуб ташкилотлар