logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик ходимлари Astana Finance Days конференциясида иштирок этмоқдалар

05.09.2024
612

Остонада “Astana Finance Days 2024” конференцияси ўз ишини бошланди. Тадбирда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари иштирок этмоқда.

“Остона” халқаро молия маркази томонидан ташкил этилган конференция 70 дан ортиқ давлатдан 3000 га яқин иштирокчини жамлади: давлат идоралари вакиллари, молия саноати ва иқтисодиёт соҳаси мутахассислари, инвесторлар, бизнес эгалари, йирик халқаро банклар раҳбарлари, хорижий фонд бозорлари ва бошқалар.

Конференция дастури Қозоғистоннинг макроиқтисодий истиқболлари ва инвестиция имкониятлари, капитал бозорларининг минтақавий ривожланиши, активларни бошқариш саноатининг ривожланиш салоҳияти, барқарор молиялаштиришнинг янги воситалари, Марказий Осиёда паст углеродли ривожланиш ва яшил иқтисодиётнинг ўсиши, чакана ва корпоратив секторларда Ислом молияси каби мавзуларни ўз ичига олади.

Конференция давомида Агентлик ходимлари ва Қозоғистон Республикасининг капитал ва суғурта бозорлари соҳасидаги назорат органлари вакиллари ўртасида ҳам учрашувлар бўлиб ўтади.