Янгиликлар
Агентлик ходимлари АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясининг тренингида иштирок этдилар
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари кредит рейтинг агентликларининг қимматли қоғозлар бозоридаги ролига бағишланган тренингда иштирок этдилар.
Тадбир АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси томонидан ташкил этилган.
Тренинг асосий маърузачи бўлиб АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясининг Кредит рейтинглари бошқармаси катта маслаҳатчиси Абраҳам Путни иштирок этди. У ўз нутқида кредит рейтинг агентликлари фаолиятининг асосий жиҳатлари, жумладан, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, корпоратив бошқарув ва ички назорат механизмларига батафсил тўхталиб ўтди.
Тренингда турли давлатларнинг молия институтлари вакиллари, тартибга солиш соҳасидаги мутахассислар, шунингдек, ихтисослаштирилган таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчилари иштирок этди. Муҳокама катта қизиқиш уйғотди ва иштирокчиларга тез ўзгариб бораётган молиявий шароитда кредит рейтинг агентликлари олдида турган долзарб тенденциялар ва муаммолар юзасидан фикр алмашиш имконини берди.
Маърузаларда кредит рейтинг агентликларининг келажакдаги фаолиятини тартибга солиш ва уларнинг инвестиция қарорларига таъсири ҳақида ҳам сўз юритилди, бу албатта бозорнинг барча иштирокчилари учун катта аҳамиятга эга.