Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Актуарий малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисида

16.04.2024
2289

Актуарий малака сертификатини олиш буйича малака имтиҳони Икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичи жорий йилнинг 1 май куни, иккинчи босқичи эса биринчи босқич натижаларидан келиб чиқиб 2 май куни бўлиб ўтади.

Малака имтиҳонини ўтказиш жойи – Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги биноси (Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси 22-уй).

Малака имтиҳони вақти:

2024 йил 1 май куни тест синовлари соат 10:00 да бошланади,12:15 да тугатилади;

2024 йил 2 май куни тест синовлари натижаларига асосланиб, ёзма-оғзаки имтиҳон синовлари соат 14:30 да бошланади, 16:45 да тугатилади.