logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“AGROS HAYOT SUG`URTA KOMPANIYASI” АЖ лицензияси 6 ой муддатга тўхтатилди

09.07.2024
1000

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47-моддаси ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 42-бандига, шунингдек, суғурталовчининг ихтиёрий аризасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг қарорига асосан, “AGROS HAYOT SUG‘URTA KOMPANIYASI” АЖ суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 21 июндаги 030526-сонли лицензияси 2024 йил 9 июль санасидан бошлаб 6 ой муддатга тўхтатилди.

“AGROS HAYOT SUG‘URTA KOMPANIYASI” АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.

“AGROS HAYOT SUG‘URTA KOMPANIYASI” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.