Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Агентликнинг назорат бўлинмалари ходимлари учун тренинг

26.02.2026
70

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига мувофиқ, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) назорат бўлими ходимларининг масъулияти ва билимларини ошириш бўйича доимий чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Шу муносабат билан, Агентлик Бизнес-омбудсман идораси билан биргаликда текширувлар ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус сертификатга эга бўлган ходимлар учун ўқув курси ташкил этди. Ўқув курсидан кўзланган асосий мақсад Агентлик томонидан назорат қилинадиган тадбиркорлик субъектлари текшируви ҳамда ходимларнинг ушбу соҳадаги малакаси ва кўникмаларини ошириш бўлди. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувлар ва асоссиз текширувларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўқув курси давомида иштирокчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ текширувлар ўтказиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш, ваколатли органларни хабардор қилиш, самарали профилактика тадбирларини амалга ошириш ва тадбиркорларнинг текширувларини рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган "Ягона давлат назорати" ахборот тизими ҳақида батафсил тушунтиришлар олдилар.