Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида таркибий бўлинмалар ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган “Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмуни ва моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти шўъба мудири, ишчи гуруҳ таркибида Конституция янги таҳририни яратишда бевосита иштирок этган Баҳодир Исмоилов олиб борди.
Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон қомусини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш жараёни билан боғлиқ тарихий жиҳатлар ҳақида маълумотлар берилди. Маърузачи 1992 йилда қабул қилинган мамлакатимиз асосий қонунининг ҳуқуқий хусусиятлари ва асослари, унинг давлат ва жамиятнинг барпо этилиши ва ривожланишида, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Идоравий мансуб ташкилотлар