logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентликда ҳашар ўтказилди

24.08.2024
569

Ҳар йили Ўзбекистон мустақиллиги байрами арафасида кўча-кўйлар, маҳаллаларни обод қилиш, ён-атрофни озода, покиза, тартибли, саранжом ҳолга келтириб, умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш ўзгача бир анъанага айланиб қолган.

Ушбу хайрли тадбирда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Улар эрталабдан Агентлик биноси ҳудудини тартибга келтириш, кўкаламзорлаштириш ва дарахтларга шакл бериш ишларига киришиб кетдилар.

Хайрия ҳашари давомида Агентлик жойлашган бино атрофи тартибга келтирилди, дов-дарахтлар буталди, гулзорларни бегона ўтлардан тозалаш, қуриган шохларини кесиш, чиқинди йиғиш ва олиб чиқиш ишлари амалга оширилди.