Янгиликлар
Агентлик ходимлари учун банк-молия соҳаси ва қимматли қоғозлар бозори тушунчаларига бағишланган тренинг ташкил этилди
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари учун банк-молия соҳаси ва қимматли қоғозлар бозори тушунчаларига бағишланган тренинг ташкил этилди.
Тренингни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси профессор-ўқитувчилари олиб бордилар. “Қимматли қоғозлар бозори: назария ва амалиёт”, “Мураккаб муаммоларни динамик моделлаштириш”мавзулари бўйича тақдимотлар намойиш этилди.
Тренинг давомида иштирокчилар молия бозори турларининг ўзига хос жиҳатлари, молиялаштириш моделлари, молия бозоридан даромад олиш усуллари, котировкалар ва Ўзбекистон молия бозори таҳлилига оид масалаларни кўриб чиқдилар.
Юқоридаги масалаларнинг долзарблиги замонавий иқтисодиётнинг ўзаро боғлиқ соҳалари ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча воситаси бўлиб хизмат қилувчи капитал бозори билан биргаликда крипто-активлар муомаласи соҳасини ривожлантириш зарурати билан боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5120-сон Фармонига мувофиқ, крипто-активлар айланмаси соғасида ягона давлат сиёсатини юритиш, крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, крипто-активлар айланмаси соҳасида ҳар-қандай жиноий фаолиятнинг олдини олиш, давлат бошқаруви ва бошқа соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ҳамда янги технологияларни жорий этиш бўйича масъул этиб белгиланган.