Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари ФАТФнинг Виртуал активлар бўйича контакт гуруҳининг симпозиумида иштирок этдилар.
Симпозиумда ФАТФнинг 2022 ва 2023 йиллар учун ўзаро баҳолаш ҳисоботларида белгиланган 15-Тавсияни амалга оширишдаги камчиликлар, хусусан виртуал активлар ва виртуал активлар бўйича хизмат кўрсатувчи провайдерлар томонидан юзага келадиган хавфларни баҳолаш, виртуал активлар бўйича хизмат кўрсатувчи провайдерларни идентификациялаш, лицензиялаш, рўйхатдан ўтказиш, назорат қилиш ва қўллаш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, виртуал активлар секторини тартибга солиш, ФАТФ йўл қоидаси имплементациясининг ўзига хос жиҳатлари ва техник ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Идоравий мансуб ташкилотлар