Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида CRDF Global (Фуқаролик тадқиқотлари ва ишланмалари глобал жамғармаси) томонидан ташкил этилган “Марказий Осиё крипто-бозорларида санкциявий комплаенс ва хавфларни бошқариш” мавзусидаги минтақавий конференцияда иштирок этмоқдалар. Конференция 2026 йилнинг 27 апрелидан 29 апрелига қадар бўлиб ўтади.
Тадбир давомида рақамли активлардан ноқонуний мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш механизмларини ўрганиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Бунда халқаро санкциявий комплаенсга риоя қилиш ҳамда крипто-миксерлар ва децентраллаштирилган молиявий платформалар (DeFi) каби транзакцияларни яширишнинг юқори технологик усулларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбир доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг регуляторлик муҳити ва Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) стандартларини минтақавий ўзига хос муаммолар контекстида батафсил таҳлил қилиш, шунингдек, аномал молиявий оқимларни кузатиш учун илғор on-chain ва off-chain суриштирув технологияларини амалий намойиш этиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, конференция молиявий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва рақамли активларнинг шаффоф экотизимини яратишга бағишланган. У регуляторлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва комплаенс бўйича мутахассисларнинг юқори технологик молиявий жиноятларга қарши курашиш учун аниқ воситалар арсеналига эга бўлишларига қаратилган.
Конференцияда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Рақамли технологиялар вазирлги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тижорат банкларнинг вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар.
Идоравий мансуб ташкилотлар