Янгиликлар
Агентлик вакиллари “Курсив” мунозара клубининг “Ўзбекистонда капитал бозори: хавфлар ва имкониятлар” конференциясида иштирок этдилар
Курсив мунозара клубининг “Ўзбекистонда капитал бозори: хавфлар ва имкониятлар” конференциясида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари сўзга чиқди.
Анжуманнинг панель муҳокамаларида бошқармалар ва назорат қилувчи ташкилотлар раҳбарлари, брокерлик компаниялари ва банкларнинг топ-менежментлари, шунингдек, халқаро тараққиёт институтлари ва эксперт ҳамжамиятлари вакиллари иштирок этдилар.
Муҳокамалар доирасида Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари –юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўз фаолиятига инвестицияларни жалб қилиш учун крипто-активлардан фойдаланишда инновацион ёндашувдан фойдаланиш имкониятлари ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Бундан ташқари, у Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси соҳасида тадбиркорлик субъектлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди ҳамда тадбир иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларига жавоб берди.