logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик вакиллари “2024 йил трендлари” Ўзбекистон сотувчилари форуми очилишида сўзга чиқди

17.02.2024
1962

“2024 йил трендлари” Ўзбекистон сотувчилари форумини Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак кириш сўзи билан очиб берди.

“Электрон тижорат Ўзбекистон иқтисодиётининг энг жадал ривожланаётган сегментларидан биридир. Регулятор сифатида бизнинг устувор вазифамиз унинг ривожланиши учун энг қулай шарт-шароитларни таъминлашдан иборат.

Бугунги тадбирда иштирок этиш биз учун бозор иштирокчилари, уларнинг орзу-интилишлари ва муаммоларини тинглаш, соҳанинг ривожланиш тенденциялари билан танишиш учун яхши имконият.

Агентлигимиз Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни кўриб чиқишга доимо тайёр”, — таъкидлаб ўтди Вячеслав Пак.

Форумда соҳа мутахассислари, Uzum Market маркетплейс раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этмоқда. Форум Жаҳон банки, Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Капиталбанк” кўмагида ташкил этилди.

Форум давомида топ-селлерлар фойдали маслаҳатлар ва кейслар билан ўртоқлашадилар, “Капиталбанк” вакиллари бизнесни ривожлантириш учун молиявий воситалар ҳақида сўзлайдилар, таҳлилий хизматлар раҳбарлари иштирокчиларга ўз ишини маълумотлар асосида қуришда ёрдам берадилар, ишлаб чиқарувчилар билан ишлаш бўйича мутахассислар эса маркетплейсда маҳсулот ассортиментини кенгайтириш ва ривожлантириш ҳақида фикр билдирадилар.