logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик ва Олий суд ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

26.12.2022
1234

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжат крипто-активлар айланмаси соҳасида фуқаролар ва инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларни содир этишга ёрдам берувчи омиллар ва шарт-шароитларни бартараф этиш соҳасида ҳамкорликни назарда тутади.

 

Томонлар қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар:

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш;

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида, шу жумладан крипто-активлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган жиноятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларнинг тарқатилишини молиялаштириш фактлари бўйича қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш чораларини кўриш.

Меморандум доирасида ўқув, маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича икки томонлама тадбирлар амалга оширилади.