logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик ва АҲММ ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича қўшма чора-тадбирлар тўғрисидаги “Йўл харита”си имзоланди

14.08.2024
1242

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак ва Астана халқаро молия марказининг Молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси (АҲХМ) бош директори Н.Кушимов ҳамкорлик ўрнатиш бўйича қўшма чора-тадбирлар тўғрисидаги “Йўл харита”сини имзолашди.

Ҳужжатга кўра, томонлар қимматли қоғозлар бозори, суғурта ва крипто-активлар айланмасининг самарадорлигини ошириш, қимматли қоғозлар (активларни бошқариш, брокерлик хизматлари) ва криптоактивлар бозорига соддалашган тўсиқсиз киритиш, ҳамда биргаликдаги тадқиқотларни ташкил этиш бўйича махсус ҳуқуқий режимлар (“тартибга солувчи қумдонлар”) қўллашда тажриба алмашиш ва инновацион ечимларни синаб кўришда ҳамкорлик қилади.

“Кўп томонлама кун тартибидаги тартибга солувчилар ўртасидаги ҳамкорлик раҳбарлар даражасидаги келишувларга мос келувчи муҳим жиҳатлардан биридир. Ҳамжиҳат саъй-ҳаракатлар фақат тажриба ва билимларни алмашиш имконини бермасдан, балки молиявий бозорларнинг тезкор ривожланиши учун асос яратади. Имзоланган Йўл харитаси капитал бозори ва криптоактивлар айланмасида инновациялар ва барқарор ўсишнинг янги сатҳларини учун кенг имкониятлар очувчи кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг навбатдаги қадамидир” – деб таъкидлади Вячеслав Пак.

Агентлик ва АҲХМ, шунингдек Ўзбекистон компаниялари томонидан АҲХМ майдончаси орқали акцияларни, депозитар варақаларни, қарз қимматли қоғозларни, шу жумладан “яшил” облигацияларни ва сукук (ислом қимматли қоғозлари)ни чиқариш ва жойлаштириш, шунингдек IPO ўтказиш имкониятларини ўрганиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилишади.

Шу билан бирга, томонлар капитал бозори, суғурта бозори ва криптоактивлар бозорини ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда ривожлантириш соҳасидаги тажриба алмашиш мақсадида ўқув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш устида биргаликда ишлашади.

Маълумот учун: Молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси (Astana Financial Services Authority, AFSA) – АҲХМнинг мустақил тартибга солувчи органидир. Қозоғистон Республикасининг Астана Халқаро Молия Маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонунига мувофиқ таъсис этилган АҲХМ мустақил тартибга солувчи органи бўлиб, у АҲХМ доирасида молиявий хизматлар ва уларга боғлиқ фаолиятни тартибга солади.

АҲХМ қўмитасининг мақсади молиявий тизимнинг хавфсизлиги ва ишончлилигини қўллаб-қувватлаш орқали бизнесга кўмаклашиш ҳамда АҲХМ молиявий бозорларининг адолатлилиги, самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлашдир. АҲХМ қўмитасининг тартибга солиш доирасига банк, суғурта, капитал бозорлари, ислом молияси, молиявий технологиялар ҳамда қўшимча хизматлар соҳасидаги молиявий ва бозор хизматлари киради.