Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (агентлик) вакилларининг Корея Республикаси фонд биржаларининг илғор тажрибасини ўрганиш мақсадида Сеул шаҳрига ташрифи бошланди.
Таълим дастури Корея биржаси (KRX) томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ташкил этилган.
Ўзбекистон делегациясининг ўқув ташрифида иштирок этиши Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда ҳамда “Қимматли қоғозлар бозори ахборот-ресурс маркази” давлат унитар корхонаси, Марказий депозитарий ва “Тошкент” Республика фонд биржаси фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган.
Дастур иштирокчилари қимматли қоғозлар бозорида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш механизмлари, қимматли қоғозлар бозорини назорат қилиш соҳасидаги илғор технологиялар ва амалий ёндашувлар билан танишади.
Таълим дастури бозор жараёнларини мониторинг қилиш ва таҳлил қилишнинг замонавий усулларини тушуниш учун калит бўлган назорат (Market Surveillance) мавзусига алоҳида эътибор беради.
Делегациянинг Корея Республикасида бўлиши давомида Корея биржа тузилмалари раҳбарлари ва мутахассислари билан учрашувлар ўтказиш, рискларни бошқариш, корпоратив бошқарув ва инновацион молиявий воситаларни жорий этиш бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Мазкур ташриф Агентлик ходимларининг қимматли қоғозлар бозорини назорат қилиш соҳасидаги салоҳиятини сезиларли даражада оширади.
Идоравий мансуб ташкилотлар