logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик

09.05.2024
208

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги барча юртдошларимизни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан муборакбод этади.

Ватанимизнинг бугунги тинч-осойишта ҳаёти учун жасорат кўрсатиб фидо бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, бу йўлда меҳнат қилган нуронийларимизни эъзозлаш, кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳолидан хабар олиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш барчамизнинг вазифамиздир.

Азиз нуроний отахон ва онахонларимиз! Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонингизга қут-барака тилаймиз. Доимо ҳаётимизга файз бериб, эл-юртимиз ардоғида бўлиб юришингизга тилакдошмиз.