logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

9 МАЙ - Хотира ва қадрлаш куни

08.05.2023
391

9 май – Хотира ва қадрлаш куни аждодларимизни хотирлаш, кексаларни эъзозлаш, нуронийларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳолидан хабар олиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш анъанага айланган. 

Хотира ва қадрлаш куни арафасида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фаҳрийлари, нуронийлар холидан хабар олдилар. 

Юртимизнинг бугунги тинч-осойишта ҳаёти учун жасорат кўрсатиб фидо бўлган ватандошларимиз хотирасини ёт этиш, бу йўлда меҳнат қилган нуронийларимизни эъзозлаш барчамизнинг вазифамиздир.

Кириб келаётган қутлуғ кун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан барча фаҳрийларимиз ва азиз юртдошларимизни табриклаймиз! Тинчлик, мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилаймиз!