Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1154-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига қўшимчалар киритилган бўлиб, электрон тижорат операторлари (электрон савдо платформалари, буюртмалар агрегатори оператори, рақамли стриминг хизмати оператори) фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома юбориш тартиботи киритилди.
Маълумот учун: мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач (2026 йил 23 сентябрдан) амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан “Электрон тижорат операторлари фаолиятини бошлаш ва тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3927) тасдиқланди.
Маълумот учун: мазкур Буйруқ 2026 йил 24 сентябрдан кучга киради.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, cиздан юқорида қайд этилган буйруқ талаблари асосида жорий йилнинг 24 сентябридан бошлаб Агентликнинг https://reg.napp.uz ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозимлигини маълум қиламиз.