Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

09.12.2022
2169

2022 йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари иштирокида 9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

Агентлик ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ушбу соҳада қабул қилинган халқаро
ва миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Тадбирда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан ходимларда муросасиз муносабатни шакллантириш ва унга қарши курашиш энг устувор вазифа эканлиги қайд этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди ва ўз билимларини янада чуқурлаштириб, амалий кўникмаларга эга бўлди.