Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Сизларни бугунги касб байрамингиз билан самимий муборакбод этамиз.
Сизнинг олижаноб, масъулиятли фаолиятингиз фуқароларимизнинг сўз эркинлиги, ишончли ва холис ахборот олиш ҳуқуқини таъминламоқда. Ҳукумат очиқлик сиёсатини амалга оширишда, республика аҳолиси билан самарали мулоқот қилиш имкониятларини кенгайтиришда сизнинг ўрнингиз беқиёс.
Ушбу қутлуғ кунда сизларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, фаровонлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда ижодий муваффақиятлар тилаймиз.
Идоравий мансуб ташкилотлар