logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

21 октябрь – Ўзбек тили байрами

21.10.2024
153

Ҳурматли ватандошлар!

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги жамоаси сизларни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги билан муборакбод этади!

Ўзбек тили халқимизнинг азалий қадриятларини бирлаштириб, миллий ўзлигимизни намоён этувчи улкан маънавий бойлигимиздир. 

Халқимиз тафаккурининг тиниқ кўзгуси бўлган она тилимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш бугунги кундаги энг шарафли вазифаларимиздан биридир.

Давлатимиз рахбари томонидан ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми ва обрў-эътиборини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунё миқёсида она тилимизнинг мавқеи мустаҳкамланиб боряпти.

Фурсатдан фойдаланиб, миллий ўзлигимиз ва ғуруримиз тимсоли бўлган она тилимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришдек шарафли ишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча фидойи ватандошларимизга миннатдорлик билдирамиз.

Азиз юртдошлар!
Барчангизни Ўзбек тили байрами билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга қут-барака, тинчлик ва омонлик тилаймиз.

Ўзбекистон Республикаси
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги жамоаси