Янгиликлар
10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Бугун халқимиз тарихий воқеа бўлган мустақил Ўзбекистоннинг Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонламоқда.
Агентликда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради. Сўнг Агентлик директорининг ўринбосари Д. Мақсудов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига давлат мадҳияси ва “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг асосий рамзларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ҳурмат қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан Давлат мадҳияси бир қатор тадбирларда, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш вақтда — қасамёд қабул қилганидан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сессияларининг ва Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисларининг очилиши ва ёпилиши чоғида, Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умуммиллий байрамларга бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши чоғида, расмий сафар билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш чоғида — тегишли хорижий давлатнинг давлат мадҳияси ижро қилиб бўлинганидан кейин ижро этилиши белгиланган.
Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.