Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Бошқарув

Бошқарув

Ли Дмитрий Романович
Директор

 

Маълумоти олий

Ли Д.Р. меҳнат фаолиятини халқ таълим тизими таъминоти соҳасида бошлади, кейинчалик машинасозлик ва металлургия соҳасида турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келган.

2017-2019 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2019-2022 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Ҳар ойнинг тўртинчи Жума кунида 11:00 дан 13:00 гача

Пак Вячеслав Юрьевич
Директорнинг биринчи ўринбосари

Тошкент молия институти битирувчиси (2005й.)

2003-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ишлаган.

2006 йилдан 2017 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси органлари тизимида турли раҳбарлик лавозимларда фаолият юритган.

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари этиб тайинланган.

2019-2022 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

 

2022 йил май ойидан – Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари.


«Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Ҳар ойнинг тўртинчи Пайшанба кунида 11:00 дан 13:00 гача

foto