logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

ЙТҲ тўғрисида хабарнома расмийлаштириш бўйича “Sug‘urta servis” мобил иловаси ишга туширилди

27.09.2023
2036

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан ҳамкорликда йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги хабарларни онлайн юбориш ва кўриб чиқиш учун “Sug‘urta servis” мобиль иловасини ишга туширди.

Эндиликда транспорт воситалари эгалари ички ишлар ходимлари иштирокисиз йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан фотосуратлар ва зарур ҳужжатларнинг электрон шакллантириб, йўл-транспорт ходисаси тўғрисида онлайн хабарнома расмийлаштириши ва суғурта компаниясига юбориши орқали етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши мумкин. Ушбу имконият йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари томонидан хабарномаларни шунингдек, суғурта даъволарига оид аризаларни бериш ва кўриб чиқиш тартибини, сезиларли даражада соддалаштиради.

Онлайн хабарноманинг афзалликлари:
- вақтни тежаш
- ички ишлар органлари ходимлари иштирокисиз хабарномани электрон расмийлаштириш
- бахтсиз ҳодиса содир бўлганда тирбандликни камайтириш
- қоғоз ҳужжат айланиши ҳажмининг қисқариши
- ички ишлар ходимларининг самарадорлигини ошириш
- суғурта товонини олиш тартибини соддалаштириш

Барча ҳаракатлар ва хабардор қилиш босқичлари ягона мобил илованинг фойдаланувчиси шахсий кабинетида кўрсатилади. Суғурта компаниялари аризаларни 15 кун ичида кўриб чиқади ва тўловни тўлаш, асосли рад этиш тўғрисида қарор чиқаради ёки Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилганлиги ҳақида хабар беради.

Илова қулай интерфейс ва оддий навигацияга эга. Иловани App Store ва Google Play платформасида юклаб олишингиз мумкин.

“Sug‘urta Servis” мобиль иловасида билдиришнома яратиш ҳақида видео кўрсатма.