Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари Европа Кенгаши томонидан Страсбургда (Франция) ташкил этилган “Виртуал активлардан суистеъмол қилинишининг олдини олиш – иқтисодий жиноятларга қарши кураш воситалари ва қиёсий тажриба” мавзусидаги минтақалараро семинарда иштирок этмоқда. Семинар жорий йилнинг 24-25 октябр кунлари бўлиб ўтмоқда.
Семинар давомида виртуал активлар билан боғлиқ иқтисодий жиноятларга қарши курашда халқаро стандартлар масалалари, тартибга солинадиган виртуал активлар хизмати провайдерларининг (ВАХП) афзалликлари, ВАХП сектори хавфларини баҳолаш, тушуниш, камайтириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи академияси вакиллари, шунингдек, Иордания, Ливан, Тунис, Марокаш, Косово, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этди.
Идоравий мансуб ташкилотлар