Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

“Ватанимга таянчман” мавзусида ватанпарварлик соати ўтказилди

13.01.2023
2050

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида “Ватанимга таянчман” мавзусида ватанпарварлик соати ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қуроллик Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллигига бағишланади.

“Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида ўтган тадбир халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир мобайнида Ватанга садоқат, миллий армиямизга қаратилаётган юксак эътибор, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, шунингдек, ҳарбийликнинг шарафи ва масъулияти хусусида сўз юритилди.