Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан “UB Assets Holding” МЧЖ ХК ҳамда “Alkes Research” МЧЖ капитал бозори соҳасидаги “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказилди.
“Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида “UB Assets Holding” МЧЖ ХК чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқаришни, “Alkes Research” МЧЖ эса мазкур облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш жараёнида инвестиция воситачиси сифатида иштирок этишни режалаштирмоқда.