Янгиликлар
ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакилларининг Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалари билан қатор учрашувлари доирасида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Агентлик мутахассислари талабаларни крипто-активлар айланмасига оид асосий тушунча ва атамалар билан таништирдилар, крипто-активларнинг пайдо бўлиш тарихи, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари, Ўзбекистонда крипто-активлар соҳасидаги давлат сиёсати ҳамда крипто-активлар айланмасини тартибга солишнинг асосий йўналишлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, крипто-активлар айланмаси соҳаси, унинг ривожланиши ва истиқболларини ўрганиб боришга қизиқишларини билдирдилар.
Талабалар билан учрашувлар ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг Ўзбекистонда крипто-активлар муомаласи ва уни ҳуқуқий тартибга солиш асослари, рақамли ва молиявий саводхонлик асослари борасидаги билимларини оширишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Тошкент ахборот технологиялари университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, жаъми бешта олийгоҳ талабалари билан учрашувлар бўлиб ўтди.