logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“AGROS HAYOT SUG`URTA KOMPANIYASI” АЖ лицензияси амал қилиши тўхтатилди

28.06.2024
1602

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47-моддаси ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 40-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг қарорига асосан, “AGROS HAYOT SUG`URTA KOMPANIYASI” АЖ суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2023 йил 21 июндаги 030526-сонли лицензияси 2024 йил 28 июнь санасидан бошлаб ўн кун муддатга тўхтатилди.

“AGROS HAYOT SUG`URTA KOMPANIYASI” АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.

“AGROS HAYOT SUG`URTA KOMPANIYASI” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.