Янгиликлар
Сергели туманида содир бўлган ёнғин оқибатида зарар кўрган мулк эгаларига суғурта тўловларини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Суғурта бозорини ривожлантириш департаменти ҳодимлари суғурта компаниялари вакиллари билан биргаликда Тошкент шаҳри Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳолат натижасида фуқароларнинг суғурталанган мулкига етказилган зарарни ўрганиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича жойларда иш олиб бормоқдалар.
Агентлик ходимлари томонидан ёнғин оқибатида фуқароларнинг суғурталанган мулки, жумладан турар жой ва транспорт воситаларига зарар етказилган ҳолатларни ўрганиш, суғурта ходисалари билан боғлиқ ҳужжатларни тезкорлик билан расмийлаштирилишини таъминлаш бўйича ишлар шу ҳудуднинг ўзида ташкил этилди.
Олдиндан суғурталанган ҳар бир уй-жой, жумладан, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари, дераза ва ромлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотларга ҳамда автомобилларга зарар етган бўлса, суғурта компаниялари томонидан етказилган зарар ўз вақтида қоплаб берилиши Агентлик ходимлари томонидан назоратга олинган.