Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Презилентининг 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сонли қарори билан тасдиқланган 2-иловага мувофиқ 2025 йил 1 октябрдан бошлаб умумий суғурта соҳасида мажбурий суғурта турлари билан фаолият юритиш учун 50 млрд. сўм миқдорида шакллантирилган устав капитали мавжуд бўлиши талаби “SEMURG INSURANCE” АЖ томонидан бажарилмаганлиги сабабли унга тегишли 2023 йил 26 сентябрдаги 135840-сонли лицензиянинг мажбурий суғурта фаолиятини амалга ошириш қисми бекор қилиниб, умумий суғурта соҳасида иҳтиёрий суғурта фаолиятини амалга ошириш учун унинг лицензияси ўзгартирилди.
Идоравий мансуб ташкилотлар