logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун семинар-тренинг

05.10.2023
1432

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун “Рақамли криминалистика ва крипто-активлар билан ишлаш асослари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этди.

Семинар-тренинг дастуридан криминалистик прогнозлаш нуқтаи назаридан крипто-активлар айланишини тартибга солишнинг долзарб масалалари жой олди.

Aгентлик мутахассислари крипто-активлар айланмаси соҳасидаги асосий тушунчалар, майнинг ускуналари турлари ва алгоритмлари, крипто-активлар айланмасини ҳуқуқий тартибга солиш ҳақида маълумот бердилар. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги жиноятларни тергов қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун крипто-ҳамёнлар яратиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Тингловчилар, шунингдек, крипто-активларнинг ноқонуний айланмаси фактларини аниқлаш усуллари, крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш усуллари ва тергов фаолияти давомида нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумотга эга бўлдилар.