logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“Қимматли қоғозлар бозори мижозларини масофадан рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланганди

26.04.2024
2160

Капитал бозорини янада ривожлантириш ва инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 238-сонли қарори билан “Қимматли қоғозлар бозори мижозларини масофадан рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

Низом мижоз – жисмоний шахсларни, шу жумладан юридик шахс номидан фаолият олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни инвестиция воситачилари томонидан масофадан рақамли идентификация қилиш тартиби ва шартларини белгилайди, бу эса масофадан туриб қимматли қоғозлар ҳисобварағини очиш имкониятини яратади.

Мижозларни рақамли идентификация қилиш мақсадида уларнинг шахсини текшириш ва идентификация қилиш мижоз томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида инвестиция воситачиларининг ходими томонидан ёки реал вақт режимида инсон аралашувисиз, инвестиция воситачиларининг ахборот тизимлари орқали амалга оширилади.

Тартибнинг жорий этилиши инвестиция воситачилари ишига замонавий рақамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, мижозлар билан масофадан туриб шартномалар тузиш ва депо ҳисобварақларини очиш имконини беради.

Бу каби механизмлар капитал бозори ривожланган АҚШ, Германия, Буюк Британия, Корея Республикаси ва бошқа давлатларда мавжуд.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби фақат тижорат банклари фаолиятида жорий қилинган эди.

Масофадан рақамли идентификация қилиш тартибини жорий этиш капитал бозорини изчил ривожлантиришнинг навбатдаги босқичи бўлиб, аҳолининг фонд бозоридаги иштирокини янада рағбатлантириш, замонавий рақамли технологияларни жорий этиш орқали фуқароларнинг савдоларда иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.