Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғи билан “Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисида” низомга (рўйхат рақами 1899-9, 2025 йил 19 июнь) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар қуйидагилардан иборат:
- назоратчи томонидан аниқланган қонун бузилиш холатлари юзасидан профессионал иштирокчига ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ёзма равишда ахборот бериши шарт бўлган муддатга аниқлик киритилди;
- назоратчига келиб тушган мурожаатлар (ариза ва шикоятлар) уларни кўриб чиқиш ва уларга ёзма (ёки электрон шаклда) жавоб хатларини юбориш тартиби “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқлаштирилди.