logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

ОТБ вакиллари билан учрашув

15.02.2024
1949

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича департаментининг Хусусий секторни ривожлантириш бўлимининг минтақавий раҳбари Энрико Пинали ва ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг хусусий секторни ривожлантириш бўйича масъул ходими Адҳам Қўчқоров билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий мавзуси Агентлик ва ОТБ ўртасида капитал бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, капитал бозори тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда кўмаклашиш, шунингдек, "яшил" молиявий воситалардан, хусусан, "яшил" корпоратив облигациялардан фойдаланишда турли ёндашувларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича капитал бозорини ривожлантириш борасида ҳамкорликни ташкил этишнинг аниқ чора-тадбирлари белгиланди.