Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Фонд Бозорининг Ахборот Ресурс маркази ходимлари томонидан openinfo.uz ва uzse.uz порталлари ўртасида интеграция ишлари олиб борилди.
Интеграция натижасида, эмитент муҳим факт ёки ҳисоботларни openinfo.uz порталида ошкор қилганда, uzse.uz порталида ҳам автоматик тарзда кўринади.
Мазкур интеграция ҳозирда тест режимида ишга туширилган бўлиб, Марказ мутахассислари назоратида бўлади. Барча функциялар тўлиқ ишлаши учун эмитентлар (листингдаги ташкилотлар) uzse.uz порталида ўзининг СТИР (ИНН) рақамини киритиши керак бўлади.
СТИР рақамини киритиш учун қуйидаги йўриқномадан фойдаланинг:
Идоравий мансуб ташкилотлар