logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Openinfo.uz портали маълумотларидан фойдаланиш учун API ишга туширилди

16.10.2023
1890

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари ва тадбиркорлар диққатига "Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази" ДУК томонидан Openinfo.uz корпоратив ахборот ягона портали маълумотларидан фойдаланиш учун API ишга туширилганлигини эълон қилади.

Эндиликда эмитентларнинг “чораклик” ва “йиллик” молиявий ҳисоботларини веб-сайтлар, мобиль иловалар, компьютер дастурлари ва бошқа турли платформалар орқали олиш имконияти яратилди. Ушбу API ёрдамида турли хил диаграмма ва аналитик маълумотларни яратиш мумкин бўлади.

API ҳаволаси: https://test.openinfo.uz/api/v1/reports/